Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго ОАВда эҳтимолий трансфер ҳақидаги хабарларга қарамай, ёзда клубини ўзгартириш ниятида эмас.
Marca хабарига кўра, 24 ёшли бразилиялик футболчи клуб раҳбариятини фаолиятини Мадридда давом эттириш истаги борлигига ишонтирди.
Гарчи клуб Родриго жорий мавсумда унчалик барқарор ўйин кўрсатмаганини тан олса ҳам, унга 15 июнда бошланадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз ўрнини тиклаш имкониятини беради.













