Чемпионлар лигаси финалида "ПСЖ" бешта гол уриб, "Интер"дан яққол устунлигини исботлади.
Голлардан бири Хвича Кварацхелия томонидан киритилди.
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Крис Саттон бу голга шубҳа қилмаганди.
"Кварацхелия яккама-якка вазиятга чиққанида мен гол бўлишини билардим. Улар "Интер"ни йўқ қилишди", - дея Саттоннинг сўзларини келтиради BBC Sport.













