Кириш Регистрация

Бундеслига футболчилари дунёнинг энг яхши мураббийини танлади

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигаси футболчилари сўровномада иштирок этишди. Kicker нашри журналистлари Германия чемпионатининг 216 нафар футболчисидан интервью олишди ва улардан дунёнинг энг яхши мураббий исмини айтишни сўрашди.

Овоз беришда ғолиб германиялик Ханс-Дитер Флик бўлди, у 2024/2025 йилги мавсумда “Барселона” билан Испания чемпионлиги, Испания кубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритди. Флик 31,9% овоз олди.

Иккинчи ўрин эса “ПСЖ” билан мавсумнинг тўртта турнирида, жумладан, Чемпионлар лигасида ҳам ғалаба қозонган Луис Энрикега насиб этди. Испаниялик 16,7% овоз олди. Кучли учликни “Байер”дан “Реал”га ўтган Хаби Алонсо якунлади.

Киритилди: 18:49, 02.06.2025.
Ўқилди: 1028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.