Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

"Мен сизларни ҳеч қачон унутмайман". Индзаги "Интер" мухлислари билан хайрлашув мактубини ёзди

Баҳо:
+ | -

Симоне Индзаги "Интер" клубини тарк этаётгани муносабати билан жамоа мухлисларига мурожаат қилиб, хайрлашув мактубини ёзди. У 2021 йил ёзидан бери жамоа бош мураббийи сифатида фаолият юритган эди.

"Қадрли "нерадзурри" оиласи,

Тўрт йиллик саёҳатдан сўнг, бу клуб билан хайрлашиш вақти келди. Мен бу ерда қўлимдан келган барча ишни қилдим. Ҳар кунимни "Интер"га бағишладим. Футболчилар, раҳбарият ва ҳар бир ходим менга касб маҳорати ва иштиёқ билан жавоб қайтаришди.

Олтита ютуқ — шу жумладан "Иккинчи юлдузли Скудетто", 2023 йилги ва жорий мавсумдаги УЕФА Чемпионлар Лигасидаги иштироклар — менинг ишим бутун штабим ва клубдаги ҳар бир инсон билан ҳамжиҳатликда олиб борилганидан далолат беради.

Мен акциядорларга билдирган ишончлари учун, президент ва унинг жамоасига эса ҳар кунлик ёрдам ва мулоқот учун миннатдорчилик билдираман. Бугун каби қийин кунда ана шу миннатдорликни алоҳида таъкидлаш тўғри бўлади. Ҳозиргина якунланган самимий суҳбатимизда биз биргаликда бу ажойиб саёҳатни тугатишга қарор қилдик.

Сўнгги сўзимни миллионлаб "нерадзурри" мухлисларига бағишламоқчиман. Сизлар менга илҳом бағишладинглар, қийин дамларда йиғладик, азият чекдик, сўнгра олти марта бирга қувониб, байрам қилдик. Мен сизларни ҳеч қачон унутмайман.

Олға, "Интер"!" — деб ёзди Индзаги.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:45, 03.06.2025.
Ўқилди: 1870 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.