Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Миллатлар лигасининг аҳамияти ва мураккаблигини қайд этди.
Жамоалар ва мураббийлар бунга иккинчи даражали турнир сифатида қарашади, деган таклифга мураббий шундай жавоб берди.
"Миллатлар лигасида турнирнинг аввалги учта ғолиби, аввалги учта жаҳон чемпиони ва амалдаги Европа чемпиони қатнашади.
Шу боис, албатта, Миллатлар лигасини иккинчи даражали турнир деб атаб бўлмайди ва биз бунга катта аҳамият берамиз", - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.













