"Тоттенхэм" ва Ирландия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Робби Кин Лондон клуби бош мураббийи Анже Постекоглунинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Жадвалдаги позиция ҳақиқат, сиз буни инкор эта олмайсиз. Буни ҳамма, жумладан, мураббийнинг ўзи ҳам тан олади.
Аммо клубда ўйнаган ва "шпорлар"ни қўллаб-қувватлаётган икки фарзанднинг отаси сифатида айтишим мумкинки, кўпчилик учун бу муҳим эмас эди, чунки кубок қўлга киритилди. Ғалаба қозониш муҳим", – деди Кин.













