Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Туркия-2013: Учинчи кун хабарлари ва фотолар

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 22 июнь куни ЖЧ-2013 доирасидаги илк расмий тадбирларда иштирок этишни бошлайди.

21 июнь, жума куни тушдан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси делегацияси сафига Ўзбекистон Футбол федерацияси Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва техник директор Рустам Акрамов келиб қўшилди. Терма жамоанинг шу кундаги тушдан кейинги машғулотларни аввал хабар қилинганидек «Bursa Ataturk Stadium»да эмас, балки яна бир бор «Бурсаспор» футбол клубининг «Вакифкўй»даги машғулотлар базасида ўтказилди.

Футболчилар машғулотларга киришишидан аввал, ЎФФ ТЖМ техник директори Рустам Акрамов футбочлиларга мурожаат қилиб, жумладан, шундай деди: «Сизлар ўз ёш тоифангиздаги Ўзбекистондаги энг яхши футболчисизлар, шунинг учун ҳам Ватан шарафини ҳимоя қилиш учун бу ерга келгансиз. Сизларга бутун бир халқ ишониб турибди; футболимиз ва мамлакатимиз раҳбарияти эса мусобақаларга керак даражада тайёргарлик кўришингиз учун барча шароитларни яратиб берди – бу ишончларни оқлаш вақти келди».

«Бу ерга етиб келгунча жуда кўп машаққатлар чекдингиз. Айниқса, саралаш босқичидаги Эрондаги ҳолатлар, бундан ташқари, бу мамлакат ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларимиз ёдингиздан чиқмаган бўлса керак. Осиё чемпионати финал босқичида ҳам осон бўлмаган ўйинларни ўтказдингиз. Энди эса олдингизда фақат бир йўл қолди – бир тану бир жон бўлиб, фикру хаёлни бўлажак ўйинларга қаратиб, Ўзбекистонга, Ватанга ёруғ юз билан қайтиб бориш учун тўп суриш», - дея қўшимча қилди Рустам Акрамов. Шундан сўнг ёш футболчилар машғулотларга киришишди.

Машғулотларни, ҳар доимгидек, Аҳмаджон Мусаев назорати остида, ёрдамчи мураббийлар – Алексей Евстафеев ва Олим Шокиров олиб борди. Ёшлар терма жамоасининг Янги Зеландияга қарши ўйинига икки кун қолгани учун ҳам, машғулотлар аввалги кунлардагидан кўра мураккаброқлиги ва кучлироқлиги билан ажралиб турди. Тўпни назорат қилиб туришга қаратилган машғулотлар ҳамда тактик схемалар устида айниқса қаттиқ ишланди.

22 июнь – Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун Туркияда ўтадиган жаҳон чемпионатининг расмий дебочаси бўлади. Шу куни 9:00да (Тошкент вақти билан – 11:00да) «Crowne Plaza» меҳмонхонасининг анжуманлар залида терма жамоаларнинг менежерлари ўртасида митинг бўлиб ўтади. Унда 23 июнь куни ўтказиладиган Ўзбекистон – Янги Зеландия ўйинига доир бир қатор масалаларга аниқлик киритилади.

Шунингдек, тушдан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси «Bursa Ataturk Stadium»га Янги Зеландияга қарши ўйин олдидан расмий машғулотларни ўтказади. Машғулотлар 17:45да (Тошкент вақти билан 19:45да) бошланади. Машғулотлар якунига етиши билан, 18:30да (Тошкент вақти билан 20:30да) стадион анжуманлар залида терма жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев иштирокида расмий ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйинни 23 июнь, якшанба куни Бурсадаги «Bursa Ataturk Stadium»да ўтказади. Ўйин 17:00да (Тошкент вақти билан 19:00да) бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:25, 22.06.2013.
Ўқилди: 8872 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.