Бразилиялик фахрий футболчи ва Бразилия терма жамоаси сардори Данило терма жамоадаги вазиятга ҳаққоний баҳо берди, бироқ айни пайтда Карло Анчелотти вазиятни яхшилай олишига умид билдирди.
"Тўғрисини айтсам, бугун Бразилия термасига ҳавас қилиб бўлмайди.
Буни айтиш қийин, чунки терма жамоа сардори оптимистроқ бўлиши керак, лекин ҳозир вазият айни шундай.
Анчелотти каби фигура ўзига бўлган ишончни оширади. Ўйлайманки, натижага эришиш учун босим бўлади ва бу ўйинчиларни ҳаракатга келтириши керак.
Ишончим комилки, келаси йили биз катта ўсишни кўрамиз", – деди Данило.













