Миланнинг "Интер" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хёйлунднинг трансфер шартларини ўрганмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, “нерадзуррилар” футболчининг атрофидагилар билан алоқа ўрнатган. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, итальян грандлари ҳам “қизил иблислар” билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришмоқда.













