Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси 2025/26 йилги футбол мавсумидаги клублар мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи литсензиатлар номига ойдинлик киритди. Улар орасида Ўзбекистоннинг 17 клуби ҳам бор.

Бу борада Қатар ва Индонезиянинг 18 тадан клуби лицензиялаш жараёнидан муваффақиятли ўтишга эришди. Шунингдек, БАА, Саудия, Ўмон, Вьетнам клублари ҳам фаоллик кўрсатди. Қўшниларимиз Тожикистон ва Туркманистоннинг 2 тадан клуби лицензияга эга чиқди.



Қайд этиш керак, Ўзбекистон 2023/24 йилги мавсум учун 17 талик, 2024/25 йилги мавсумда эса 19 талик кўрсаткич билан қитъанинг энг фаол аъзосига айланганди. Кейинчалик Турон ҳамда Металлург клубларининг ўз профессионал фаолиятига чек қўйиши янги мавсум квоталарининг умумий сонига ўз таъсирини кўрсатди. Қўшимчасига, Париж-2024 йўлланмаси қўлга киритилач, Олимпик футбол клуби ҳам лицензиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратмади.

Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган барча клублар қаторасига иккинчи циклда тўлиқ кўринишда литсензиатга айланди. Пролига клублари орасидан эса фақатгина Локомотив бунга эришди.

Маълумот учун, Суперлига клублари сони 16 тага етказилгач, “Суперлига ва Пролига регламенти”дан ОФК лицензияга эга чиқа олмаган клубнинг янги мавсумда Суперлигада иштирок эта олмаслиги борасидаги банд олиб ташланган. Яъни, 2026 йилги мавсумда Суперлигада ОФК лицензияси мавжуд бўлмаган клуб ҳам иштирок этиши мумкин. Шунингдек, Суперлиганинг бирор клуби лицензияга эҳтимолий эга чиқа олмаган тақдирида ҳам келаси мавсум чемпионатдаги ўз ўрнини сақлаб қолиши аввалдан белгилаб қўйилган эди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:57, 08.06.2025.
Ўқилди: 1511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.