Нидерландия терма жамоаси сафида ҳеч ким Мемфис Депайдан кўп гол урмаган.
"Коринтианс" ҳужумчиси ЖЧ-2026 саралашида Мальтага қарши ўйинда иккита гол урди. У 9-дақиқада пеналтини голга айлантирди ва 16-дақиқада ўйиндан гол урди.
Депай терма жамоа сафида 102 ўйинда 50 та гол урган. Мамлакат тарихидаги энг яхши тўпурар Робин ван Перси ҳам худди шундай кўрсаткичга эга.













