Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти ёзда ҳимоянинг ўнг қанотига янги футболчи олиб келмайди.
SPORT хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" Жюль Кундени асосий футболчи сифатида, унинг ўринбосари сифатида эса Эрик Гарсияни кўрмоқда.
Бундан ташқари, учинчи вариант сифатида Эктор Форт ҳам мавжуд. Аммо агар яхши таклиф тушса, у сотилиши мумкин - лекин клуб унга ўринбосар олиб келмайди.













