Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Альварес маълум шарт билан "Атлетико"дан кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес яқин келажакда клубини ўзгартиришни исташи мумкин.

Аргентиналик футболчи "матрасчилар"нинг Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғолибликка жиддий даъвогарлик қилишини истамоқда. El Nacional нашри тарқатган хабарга кўра, ҳужумчи мадридликларнинг натижалари яқинлашиб келаётган мавсумда яхшиланмаса, клубни тарк этиш ҳақида ўйлаши мумкин. 25 ёшли футболчига "Барселона" асосий даъвогар бўлиб турибди.

Миш-мишларга кўра, Каталония гранди президенти Жоан Лапорта Хулиан Альварес сиймосида Роберт Левандовскининг бўлажак ворисини кўрмоқда. Яқинда футболчининг агенти унинг "кўк-анорранглилар"га хайрихоҳ эканлигини тан олди.

"Transfermarkt" портали ҳисоб-китобларига кўра, Альвареснинг трансфер нархи 100 млн еврога тенг. Жаҳон чемпионининг шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:06, 13.06.2025.
Ўқилди: 2649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.