Франциянинг "Гавр" клуби марказий ҳужумчиси Энцо Кана-Бийик фаолиятини инглиз грандида давом эттиради.
Флориан Платтенберг хабарига кўра, 18 ёшли француз иқтидори текинга "Манчестер Юнайтед"га ўтади.
"Қизил иблислар" уни секин-аста асосий жамоага қўшишни режалаштирган.













