Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти Жаҳон Лигалар Ассоциацияси бош котиби Жером Перлемутер билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбарияти Жаҳон Лигалар Ассоциацияси бош котиби Жером Перлемутер бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Учрашувда ЎФА ва ЎзПФЛ ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар, улар доирасида ташкил этилаётган мусобақалар ва яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Ассоциация ва Лига томонидан сўнгги йилларда амалга оширилган тизимли ишлар эътироф этилди. Таъкидланганидек, бу меҳнат ўз самарасини бериб, миллий ва ёшлар терма жамоалари натижаларида ҳам акс этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг доимий эътибор ва кўмагида мамлакатимизда футбол ҳар томонлама ривожланмоқда. Бугунги кунда 17 та терма жамоамиз ягона тизим асосида халқаро мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрмоқда. Барча ҳудудларда футбол академиялари ташкил этилиб, замонавий тайёрлов тизими йўлга қўйилган, — деди ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов.

Учрашув давомида турли ёш тоифалари бўйича ўтказилаётган ички чемпионатларнинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари учун самарали селекция тизимига айлангани, бу эса халқаро майдондаги муваффақиятларга замин яратгани алоҳида таъкидланди. Жумладан, 2023 йилда ёшларимиз юртимиз мезбонлик қилган Осиё Кубогида ғолибликни қўлга киритган бўлса, 2024 йилда Олимпия терма жамоамиз тарихда илк бор Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, учрашувда «Олимпик» лойиҳаси, унинг Про Лига ва Суперлигадаги иштироки, ҳамда миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати йўлланмаси ва кейинги режалар юзасидан маълумот берилди.

Йиғилиш якунида ЖЛА делегацияси Ўзбекистон футболи ривожи йўлида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолаб, узоқ муддатли самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 21:13, 13.06.2025.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.