Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

"Аякс" Хендерсондан қутулмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Аякс" таянч ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда De Telegraaf хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Аякс" 34 ёшли футболчи билан ёзги трансферлар ойнасида хайрлашиб, янги футболчиларга маошлар миқдорини тўғирлаб бермоқчи. Қайд этилишича, Хендерсоннинг маоши жуда юқори, шу боис клуб фахрийни текинга қўйиб юборишга ҳам тайёр.

Жорий мавсумда Хендерсон барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 45 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва олтита голли узатма муаллифига айланди.

Ярим ҳимоячининг "Аякс" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 11:59, 14.06.2025.
Ўқилди: 645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик