Леверкузеннинг "Байер" клуби ярим ҳимоячиси Флориан Вирц "Ливерпуль" футболчисига айланади, деб ёзади ижтимоий тармоқларда инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, "Ливерпуль" ва немис клуби 22 ёшли вингер трансфери бўйича барча ҳужжатларни имзолаган. Келаси ҳафта бошида Вирц тиббий кўрикдан ўтади ва мерсисайдликлар билан шартнома имзолайди.
Флориан ўтган мавсумда "Байер"нинг 45 та ўйинида иштирок этган. Ярим ҳимоячи ўз ҳисобига 16 та гол ва 15 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали экспертлари ярим ҳимоячининг бозор нархини 140 миллион еврога баҳоламоқда.













