Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ўзбекистон ЖЧни йирик ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+5 | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатини йирик ҳисобдаги ишончли ғалаба билан бошлади.

Янги Зеландия ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг бошланғич таркиблари маълум бўлди. Аҳмаджон Мусаев ўйинни 4-5-1 тактик схемаси остида бошлайдиган бўлди.
Терма жамоамиз ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлганди, бироқ парагвайлик ҳакам голни бекор қилди. Махсталиев ўнг қанотдан тўпни баландлатиб узатиб берганида дарвозабон Крокомбе қўлидан чиқариб юборди. Сергеев дарвозага зарба беришдан олдин тўпни ўзига бўйсундиришда билагини ишга солганини эса ҳакам Антонио Ариас ўз вақтида кўра олди.

Терма жамоамиз тўпни назорат қилишда давом этди, майдонда рақибга нисбатан маҳоратлироқ эканини кўзга ташланади бошлади. Вакилларимизни яхши ўрганиб чиққанини маълум қилган океанликлар бош мураббийи Крис Милисич ўйинга қарши ҳужум тактикасини танлади. Мусаев шогирдлари эса ҳужумларни турли йўналишлар бўйича ташкил этишга ҳаракат қилишди. Асосий "дирижёр" вазифасини эса, кутилганидек, Жамшид Искандаров бажарди. Шунингдек, терма жамоамиз майдоннинг қайси зонасидан қатъий назар, тўпни йўқотган заҳоти жамоавий прессингга киришиб, тўпни олиб қўйиш пайида бўлишди.

Айнан шундай прессинг оқибатида рақиб дарвозабони қўпол хатога йўл қўйди. У ҳимоячилардан тўпни қабул қилиб олиб, шундоққина рўпарасидаги Сергеевга уни "совға" қилди. Игорнинг 16 метрдан йўллаган зарбасини посбоннинг ўзи қайтарди, тўпга  биринчи бўлиб етиб келган Махсталиев дарвозани ишғол қилди.

Дарвоқе, бундан икки йил аввал бўлиб ўтган Мексикада мусобақанинг дастлабки ўйинида Аббос Янги Зеландияга қарши ўйинда майдонга туша олмаганди (Сардор Раҳмонов ҳам). Ўшанда ўсмирларимиз океанияликларга ютқазиб қўйишганди. Махсталиев ўша мағлубият учун ўч олишдаги дастлабки қадамни қўйди.

Аббоснинг фаоллиги туфайли ҳисобдаги фарқни оширишимиз мумкин эди. 21-дақиқада Владимир Козак жарима майдончаси ташқарисида Сергеев билан мини-девор ўйнади ва тўпни Махсталиевга етказди. Аббос дастлаб зарба беришга улгурмади, такрорий зарбани эса ҳимоячилар қайтаришга муваффақ бўлди.

Ўйин давомида қисқа паслар орқали ҳужум уюштиришга ҳаракат қилган вакилларимиз, 39-дақиқада майдон марказидан Игорь Сергеев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқаришди. Унинг кучли зарбаси эса дарвоза устунига тегиб, ён томонга қараб кетди.  Биринчи бўлим тугашига бир дақиқа қолганида юртдошларимиз марказдан чиройли комбинация орқали кириб боришди. Диёр Тўропов дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқиб борди ва дарвозабонни алдаб, бўш қолган дарвозага тўпни йўллади. "Олмалиқ" ярим ҳимоячисининг зарбаси кучсиз чиқди, боз устига, дарвозабоннинг қўлига тегди ва дарвоза чизиғига етиб келган ҳимоячи тўпни қайтариб қолди.
 
Биринчи бўлимга хулоса ясарканмиз, терма жамоамиз рақиб жарима майдончасига яқин жойлардан белгиланадиган жарима зарбаларига у қадар тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Шундоққина жарима майдончаси бурчагида белгиланган 2та "стандарт"ни кўнгилдагидек бажара олишмади: Йўлдошевнинг зарбаси ўта ноаниқ чиққан бўлса, Козакнинг зарбаси жонли деворга тегди.

Игорь Сергеев иккинчи бўлимнинг бошида барибир рақиб дарвозасини ишғол қилди. Яна ўша марказ бўйлаб уюштирилган чиройли ҳужум оқибатида Махсталиев 17-рақамли ҳужумчини дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. "Пахтакор" форварди эса кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Бу сафар ҳам тўп дарвоза устунига тегди, кейин эса ичкари томонга йўл олди. 2:0.

Ушбу голдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг ўзига бўлган ишончи кескин ошиб кетди. Улар ўта хотиржамлик билан ҳаракат қила бошладилар. Янги Зеландия эса вазиятни ўнглаш учун таваккал қилишга мажбур эди. Натижада улар очилишга ва қўпол хатоларга йўл қўя бошлашди.

62-дақиқада Владимир Козакнинг 22 метрлардан йўллаган зарбаси зеландиялик дарвозабоннинг қўлига тегиб, дарвозага тўрига устки томондан келиб тушди. 65-дақиқада яна ўша дарвозабон Крокомбе тўпни яна ҳужумчиларимизга совға қилди. Игорь Сергеевнинг яқин масофадан берган зарбасини посбоннинг ўзи қайтаришга муваффақ бўлди. Орадан бир дақиқа ўтиб Сергеев ташлаб берган тўпни Диёр Туропов 20 метрлардан дарвозага жойлаб қўйди. Ярим ҳимоячимизнинг зарбаси рақиб ҳимоячисининг оёғига тегиб, дарвозабон учун қайтариб бўлмас траектория ҳосил қилганини таъкидлаш лозим.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 10 дақиқа қолганида рақибларимиз ўйиндаги энг хавфли ҳужумларини ташкил этишди. Улар ҳам марказдан қисқа паслар орқали жарима майдончамизга кириб боришди ва икки нафар янги зеландиялик ҳужумчи Асилбек Омонов қаршисида қолишди. Аммо уларнинг бири иккинчисига тўпни узатганида ҳимоячиларимиздан бири хавфни бартараф этишга муваффақ бўлди. Ўйин тугашига 1 дақиқа қолганида Жалолиддин Машарипов девор услубида ўйнаб, сўнгра тўпни ерлатиб-айлантириб берган зарбаси чиройли чиқди. Тўп дарвоза устунидан бир неча сантиметр масофадан ўтиб кетди. Дарвозабон зарбани фақат нигоҳлари билан кузатди, холос. Ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқанинг иккинчисида Махсталиев яккама-якка вазиятда берган зарбасини Крокомбе оёқлари билан қайтариб қолди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзининг учинчи мундиалига келиб, дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Терма жамоамиз навбатдаги ўйинни 26 июнь куни Хорватияга қарши ўтказади.

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
"F" ГУРУҲИ. 1-ТУР
ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 3:0 (0:1)
Голлар: Аббос Махсталиев (14), Игорь Сергеев (53), Диёрбек Туропов (67)
Огоҳлантиришлар: Максимилиан Фомин (57)
Янги Зеландия: 20. Максим Крокомбе, 2. Сторм Роукс (Лиам Хиггинс 65), 3. Бил Туилома (Жюстин Гюллей 68), 4. Симон Армс, 5. Люк Адамс (С), 6. Томас Бисс, 7. Кэмерон Ховиесон, 8. Тим Пейн, 9. Ҳамиш Уотсон (Райян Томас 46), 10. Тайлор Бойд, 11. Луис Фентон
Ўзбекистон: 1. Асилбек Омонов, 2. Тоҳиржон Шамсиддинов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Бобурбек Йўлдошев, 5. Максимилиан Фомин, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Владимир Козак (Муҳсинжон Убайдуллаев 62), 8. Диёрбек Туропов (Жалолиддин Машарипов 76), 10. Жамшид Искандаров (Абдул Азиз Юсупов 70), 17. Игорь Сергеев, 18. Сардор Собирхўжаев
Бош ҳакам: Антонио Ариас (Парагвай)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:47, 23.06.2013.
Ўқилди: 9760 марта.
Фикрлар: 68 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.