Кириш Регистрация

Шахмат. Ўзбекистон Рапид бўйича Жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Лондон шаҳрида шахматнинг рапид йўналишлари бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати якунига етди. Унда дунёнинг энг кучли 55 жамоаси қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

3 кун давомида 12 та тур баҳслари ўтказилди. Битта турда ҳар бир жамоа сафида 6 нафардан шахматчи дона сурди. Ўзбекистонликлар ўйинларнинг 7 тасида ғалаба қозонишган бўлса, 3 та ўйинда дуранг қайд этилди. Жамоамиз 2 та ўйинда имкониятни бой берди. Натижада Ўзбекистон жамоаси 17 очко тўплади (ғалаба учун 2 очко, дуранг учун - 1 очко) ва 4-ўринни қўлга киритди.

Шунча очко тўплаган Freedom жамоаси қўшимча кўрсаткичга кўра 3-ўрин эгасига айланди. "Team MGD1" жамоаси 21 очко билан чемпионликни қўлга киритган бўлса, "Hexamind Chess Team" эса 20 очко билан кумуш медалга эга чиқди.

Мусобақанинг ўтган йилги ғолиби "WR Chess Team" бу сафар 17 очко билан 5-поғонани қайд этди. Нодирбек Абдусатторов айнан сўнгги турда "WR Chess Team" жамоасининг 1-рақамли шахматчиси Алиризо Фирузжани аламли тарзда мағлубиятга учради. Франциялик спортчи эндшпилда оддий вазиятда қўпол хатога йўл қўйди.



Бугундан блиц баҳсларига старт берилади.

Ўзбекистон терма жамоаси шарафини қуйидаги шахматчилар ҳимоя қилмоқда:

Абдусатторов Нодирбек (2732/2694)
Синдаров Жавоҳир (2668/2626)
Қосимжонов Рустам (2641/2603)
Якуббоев Нодирбек (2547/2563)
Воҳидов Шамсиддин (2519/2581)
Тоҳиржонова Гулрукҳбегим (2282/2110)
Имомқўзиева Нилуфар (1943/2066)
Ҳамдамова Афруза (2406/2268).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:05, 14.06.2025.
Ўқилди: 2632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5606]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4371]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3991]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3667]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3391]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3284]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3001]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2556]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.