"Атлетико"нинг тўрт нафар мухлиси "Реал" футболчиси Винисиус Жуниорга нисбатан ирқчилик учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бу ҳақда Ла Лига сайти хабар берди. 2023 йилнинг январида айбланувчи Испания кубоги ўйини олдидан кўприк остига футболчи тасвири туширилган қўғирчоқни осиб қўйган.
Мадрид вилоят суди иш бўйича айбланувчилардан бирини бу жинояти учун 15 ойга, таҳдид қилгани учун эса қўшимча 7 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Қолганларига 14 ой (7 ой нафрат ва таҳдид учун 7 ой) берилди. Шунингдек, мухлислар 720 дан 1084 еврогача жарима тўлашлари керак бўлади ва ўйинлар вақтида стадионларга яқинлашиш тақиқланади. Уларнинг кечирим сўраши жазони енгиллаштиришга ёрдам берди.













