Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

"Бавария" футболчисининг жамоадан кетишини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчи Габриэль Видовичнинг Загребнинг "Динамо" клубига ўтганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда немис клуби сайти хабар бермоқда.

21 ёшли футболчи Хорватия клубига доимий асосда ўтди. Видович 2016 йилдан бери "Бавария"нинг турли ёшдаги жамоаларида ўйнаган. Мюнхенликларнинг асосий жамоасида у саккизта ўйин ўтказди. Шунингдек, футболчи Хорватия ёшлар терма жамоасида ўйнаш тажрибасига эга, у ерда 2022 йилдан бери саккизта ўйинда иштирок этган.

2024/25 йилги мавсум якунларига кўра, Венсан Компани қўл остидаги "Бавария" 82 очко билан Бундеслига чемпионига айланди. Загребнинг "Динамо" клуби 36 ўйинда 65 очко тўплаб, мамлакат чемпионатини 2-ўринда якунлади.

Киритилди: 13:41, 17.06.2025.
Ўқилди: 1523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.