"Челси" сўнгги 10 ўйиннинг 9 тасида ғалаба қозонди.
Кеча Энцо Мареска шогирдлари клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-турида "Лос-Анжелес"ни мағлуб этди (2:0).
Барча турнирлардаги сўнгги 10 ўйинда лондонликлар 9 ғалабага эришган. АПЛнинг 36-турида "Ньюкасл"дан учралган мағлубият бундан мустасно (0:2).
20 июнь куни "кўклар" "Фламенго"га қарши майдонга тушади.














