"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фатининг "Монако"га ўтиши бўйича келишув муваффақиятсиз якунланиши мумкин.
Томонлар сотиб олиш имконияти билан ижара бўйича келишувга яқин эдилар, бу ҳақда илгари турли манбалар хабар берган эди, аммо вазият мураккаблашди. L’Equipe хабарига кўра, клублар маош масаласида келиша олмаяпти: монегаскликлар "кўк-анорранглилар" талаб қилаётган улушни тўлашга тайёр эмас. Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли испаниялик "Барса"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари қаторига киради.
Музокаралар ҳали тугамади, лекин исталган пайтда барбод бўлиши мумкин. Transfermarkt портали форварднинг нархини 5 млн еврога баҳоламоқда.













