“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Андре Онана фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Футболчини "Монако" кўриб чиқмоқда.
Филипп Кон ўтган мавсумда монегасклар учун унчалик ишонарли бўлмади. Клуб бош директори Тиаго Скуро ёзда янги дарвозабон топиш устувор вазифа эканини тасдиқлади.
Камерунлик футболчи 2023 йил июл ойида “Интер”дан келганидан бери “Юнайтед” сафида 72 та ўйин ўтказган.













