Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Симеоне Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги асосий муаммони тилга олди

Баҳо:
+2 | -

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоаси "Сиэтл Сауэндерс" устидан (3:1) қозонган ғалабадан сўнг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида турнир ташкилотчиларига нисбатан эътироз билдирди.

Аргентиналик мутахассис футболчилар ва мураббийлар штаби учун қўшимча ноқулайликлар туғдираётган ҳолат — кийиниш хонасининг майдондан жуда узоқ жойлашганини танқид қилди.

"Биз кийиниш хонасига етиб боргунча ҳакамнинг сўнгги ҳуштагидан тўрт ёки беш дақиқа ўтди. Бу вақт мобайнида биз майдондан то кийиниш хонасигача пиёда юрдик. Бундай ҳолат барча жамоаларда такрорланишини аниқ биламан. Кейин эса мураббийларни кечикиш учун жаримага тортишади. Мен одамлар бу кечикишлар қаердан пайдо бўлаётганини тушуниб етишларини истайман", — деди Симеоне Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Таъкидлаш жоиз, бундай муаммо илгари ҳам қайд этилган — хусусан, 2024 йилда АҚШда бўлиб ўтган Америка Кубогида. Ўшанда Аргентина, Уругвай, Чили ва Венесуэла терма жамоалари бош мураббийлари майдонга ўз вақтида чиқмагани учун жазога тортилган эди.

КОНМЕБОЛ раҳбарияти эса мураббийларнинг шикоятларига қарамай, стадионларнинг меъморий хусусиятлари кечикишлар учун баҳона бўла олмаслигини таъкидлаган.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 21:12, 20.06.2025.
Ўқилди: 2576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4187]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3606]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2945]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2252]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2146]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2081]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1998]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1880]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1773]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1452]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик