Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Флориан Виртц: "Ўтган мавсумда "Ливерпуль" Премьер-лигада ғалаба қозонди, менинг мақсадим буни такрорлаш"

Баҳо:
+ | -

Флориан Виртц "Ливерпул"даги мақсадлари ҳақида гапирди.

Кеча инглиз клуби "Байер" ярим ҳимоячисининг бонуслар билан бирга 136 миллион еврога трансферини эълон қилди.

Немис 2024/25 йилги мавсумда "қизиллар"нинг Премьер-лигадаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

"Мен бу лаҳзадан завқланган футболчилар учун ҳам, бу ерга йиғилганлар учун ҳам хурсанд бўлдим. Менимча, бунга лойиқ эди, чунки улар ақл бовар қилмайдиган мавсумни ўтказишди.

Мен бу ерга дам олиш учун келганим йўқ, мен ҳам нимагадир эришмоқчиман ва мухлисларга муносиб бўлган нарсани бермоқчиман. Албатта, яхши ўйин кўрсатишда давом этмоқчиман. Ҳа, бу, албатта, кўпроқ нарсани қилишга ундайди. Мен ҳар йили ҳамма нарсада ғалаба қозонишни хоҳлайман! Аввало, биз ўз ишимизни қилишимиз керак, мен ўз ишимни қилишим керак. Биз муваффақиятга эришмоқчимиз.

Ўтган мавсумда "Ливерпуль" Премьер-лигада ғалаба қозонди, шунинг учун менинг мақсадим, албатта, уни яна ютиш ва Чемпионлар лигасида олдинга бориш", деди Виртц.

Киритилди: 06:50, 21.06.2025.
Ўқилди: 683 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9007]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3790]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3620]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2337]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2040]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1611]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1598]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1534]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1517]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1418]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик