"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер ҳужумчи Лерой Саненинг "Галатасарой"га кетиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Афсусдамиз, чунки муҳим футболчимизни йўқотяпмиз. Лерой билан ўйнаш менга жуда ёқарди. Уни соғиниб қоламан," - дея Нойернинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Дарвозабоннинг таъкидлашича, Сане ҳали ҳам бор кучи билан ҳаракат қилмоқда ва янги клубга кетишдан олдин ўзини асраш ҳақида ўйламаяпти.













