Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Ювентус" "Челси" форварди билан музокара ўтказди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Николас Жексон туманли "Альбион"ни Италияга алмаштириши мумкин. Инсайдер Жанлука ди Марционинг маълумотига кўра, 24 ёшли форвардга Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Кекса синьора" сенегаллик футболчи билан дастлабки музокараларни ўтказди. Николаснинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "аристократлар" билан меҳнат шартномаси 2033 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида Жексон 30 та ўйин ўтказди. Ҳужумчи ўнта гол ва бешта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 17:36, 21.06.2025.
Ўқилди: 849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.