Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Вирц - иккинчи. Бундеслига тарихидаги рекорд сотув қайси?

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Флориан Вирц 125 млн евро эвазига "Байер"дан "Ливерпуль"га ўтди. Бу Бундеслига тарихидаги иккинчи энг қиммат трансфер бўлди, дея хабар бермоқда Transfermarkt.

Бу борада рекордчи Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳисобланади. 2017 йилнинг ёзида "асаларилар" "Барселона"га вингер Усмон Дембелени 135 млн еврога сотганди.

Учинчи ўрин ҳам "Боруссия"га тегишли. 2023 йилнинг июлида "асаларилар" Мадриднинг "Реал" клубига ярим ҳимоячи Жуд Беллингемни 113 млн еврога сотганди.

Бундеслига тарихидаги энг қиммат трансферлар топ-5лигидан "Айнтрахт" ҳужумчиси Рандал Коло Муанинг "ПСЖ"га (95 млн евро) ва "Лейпциг" ҳимоячиси Йошко Гвардиолнинг "Манчестер Сити"га (90 млн) ўтиши ҳам ўрин олган.

Киритилди: 18:15, 21.06.2025.
Ўқилди: 1737 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3207]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2219]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1900]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1886]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1840]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1751]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1747]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1741]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1607]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1532]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик