"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг совринларсиз мавсуми ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Шаҳарликлар" Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учради, шунингдек, Англия кубоги ва Лига кубогида ғалаба қозона олмади. Шунга қарамай, жамоа совринсиз қолмади ва испаниялик мураббий журналистларни буни унутмасликка чақирди.
"Совринсиз мавсум? Бу нотўғри, дўстим. Сенга буни айтишдан афсусдаман. Қанчалик хоҳласанг ҳам, бундай эмас, ахир биз Англия Суперкубогини ютдик. Бу етарли эмаслигини биламан, бироқ бизда соврин бор," - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Report.













