"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Хоселу клубнинг янги трансфери Дин Хёйсенни мақтади.
20 ёшли марказий ҳимоячи июнь ойи бошида Англиянинг "Борнмут" клубидан "Қироллик клуби"га келиб қўшилган эди.
Испаниялик футболчи Хаби Алонсо қўл остида "Лос-Бланкос"нинг иккала ўйинида ҳам майдонга тушди.
"Хёйсен "Реал"нинг асосий таркибининг муҳим қисмига айланди. Уни буюк келажак кутмоқда. У мадридликларнинг қалбини забт этади", - дея Хоселунинг сўзларини келтиради Madrid Universal.













