Стефано Пиоли "Ан-Наср" бош мураббийи лавозимини тарк этди.
Клубнинг кейинги мураббийи португалиялик Хорхе Жезуш бўлиши мумкин.
Footmercato хабарига кўра, сўнгги соатларда "Ан-Наср" 70 ёшли мутахассис билан музокаралар олиб бормоқда.
Жезуш май ойи бошида “Ан-Наср”нинг рақиби “Ал-Ҳилол” бош мураббийи лавозимини тарк этганди. Ушбу жамоа бошқарувида португалиялик 99 учрашув ўтказиб, 80 ғалаба, 10 дуранг ва 9 мағлубиятни қайд этган.













