Кириш Регистрация

Ўзбекистон Кубоги. “Бухоро” “ОКМК”ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган учрашувлар 25 июнь, чоршанба куни ўтказилди.

Бугунги белгиланган баҳс Олмалиқда – “Бухоро” – “ОКМК” жамоалари ўртасида кечди.

Учрашувдаги барча голлар биринчи бўлимда урилди. Жумладан,25-дақиқада бухороликлар вакили Йосип Томашевич ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Орадан 6 дақиқа ўтар-ўтмас олмалиқликлар вакили ҳам автогол муаллифи бўлди. Бу галги қаҳрамон – Жавоҳир Илёсов.

34-дақиқада “Бухоро” ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 45+1-дақиқада эса Асилбек Қаюмов ҳисобни оширди.

Иккинчи бўлимда қатор вазиятлар яратилди, аммо улардан наф чиқмади. Ҳисоб бошқа ўзгармади ва “Бухоро” чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон Кубоги, Нимчорак финал
25 июнь, чоршанба
“Бухоро” — “ОКМК” 3:1
Голлар: Йосип Томашевич, 25 автогол (0:1), Жавоҳир Илёсов, 31 автогол (1:1), Шоҳруз Норхонов, 34 (2:1), Асилбек Қаюмов, 45+1 (3:1)

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:43, 25.06.2025.
Ўқилди: 1509 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик