Дортмунднинг "Боруссия" клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Кореянинг "Ульсан" жамоасини мағлуб этди - 1:0.
Гол 36-дақиқада Даниэл Свенссон томонидан урилди, унга ассистентлик вазифасини Жоб Беллингем бажарди.
"Боруссия" очколарини 7тага етказиб, F гуруҳида 1-ўринни эгаллади. "Ульсан" уч ўйинда ҳам мағлубиятга учради ва гуруҳни сўнгги поғонада якунлади.













