Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Анте Ребич: «Уругвайга қарши дастлабки 60 дақиқада бўлгани каби ўйнасак, Ўзбекистон билан муаммога дуч келмаймиз»

Баҳо:
+ | -

Эртага Ўзбекистон ва Хорватия ёшлар терма жамоалари Туркиянинг Бурса шаҳрида ЖЧнинг 2-тури баҳси доирасида ўзаро тўқнаш келадилар. Уругвайга қарши бўлиб ўтган дастлабки ўйинда хорватлар Анте Ребичнинг ягона голи эвазига 3 очкони қўлга киритишганди. Ўйиннинг 22-дақиқасида эса Марко Ливаянинг пенальтидан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтганди.

"Пенальти белгиланган пайтда Марко тўпга биринчи бўлиб эгалик қилди, акс ҳолда 11 метрли жарима зарбасини мен тепишим ҳам мумкин эди. Пенальтидан тўп дарвозага кирмаган бўлса-да, ўйинда ғалаба қозондик. Ушбу ўйинда мағлубият учрамаслигимиз керак эди", дейди Ребич.

Европада ҳозир мавсум якунига етди, деярли барча футболчилар таътилга чиқиб кетишди. Ўзбекистонга қарши ўйинда кучни тўла тиклаш муҳим эканлигини хорватияликлар яхши тушуниб туришибди. Эртанги ўйинда ғалаба қозонган жамоа эса нимчорак финал масаласини ҳал қилади.

"Ўзбекистоннинг ўйинини кўрдик. Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Ўзбекистон бироз қўпол ўйин қиларкан. Лекин барчаси бизнинг қўлимизда. Агар Уругвайга қарши дастлабки 60 дақиқада бўлгани каби ўйнасак, ҳеч қандай муаммо бўлмайди", дейди Анте Ребич.

Манба: www.slobodnadalmacija.hr
Киритилди: 13:20, 25.06.2013.
Ўқилди: 6471 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6217]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2922]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2792]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2487]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2452]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1837]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1834]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1761]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1709]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик