Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

ФИФА вакили: «Ўзбекистонлик ишқибозларнинг бундай фаол қўллаб-қувватлаб туриши юксак эътирофга лойиқ»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2013 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Хорватияга қарши оқ либосларда ҳаракат қилади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 24 июнь, душанба куни «Бурсаспор» футбол клубининг Ўзлюжедаги машғулотлар базасида шуғулланди. Терма жамоа делегацияси жойлашган «Crowne Plaza» меҳмонхонасидан 10 дақиқалик масофада жойлашган машғулотлар қароргоҳида Янги Зеландияга қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушган футболчилар алоҳида, захирада қолган ёки захирадан майдонга тушган футболчилар алоҳида режа бўйича шуғулланди. Машғулотлар кўтаринки руҳда ўтиб, йигитлар «Бурсаспор»нинг Ўзлюжедаги базасида юқори кайфиятда тарк этишди.

25 июнь, сешанба куни «Crowne Plaza» меҳмонхонасида Хорватия ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари менежерлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унда 26 июнь куни Бурсадаги «Ataturk Stadium»да ўтказиладиган ЖЧ-2013 «F» гуруҳи 2-тур учрашувига доир ташкилий, ҳакамлар билан боғлиқ, тиббий, хавфсизлик, медиа ва маркетинг масалалари кўриб чиқилди. Учрашув бошида ЖЧ-2013нинг Бурсадаги бош координатори, ОФК вакили Шин Ман Гил ва учрашувнинг бенинлик комиссари Анжорин Мушаррафу ҳар иккала терма жамоани гуруҳ босқичи дастлабки туридаги ғалаба билан табриклаб, 2-тур ўйинида ҳам «Ҳалол ўйин» тамойилига суяниб тўп суришларига умид билдирди.

Митингда Хорватия ва Ўзбекистон терма жамоалари 26 июнь куни майдонга қайси рангдаги либосларда чиқишлари ҳам аниқлаб олинди. Унга кўра, Хорватия U-20 ёшлар терма жамоаси Ўзбекистонга қарши кўк либосларда тўп суради. Ўз навбатида, Аҳмаджон Мусаев шогирдлари анъанавий оқ либосларда ҳаракат қилишади. Перулик Виктор Каррильо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси эса қизил либосларда майдонга чиқади.

Митинг давомида ҳар иккала терма жамоанинг биринчи турдаги ўйинлари бўйича ҳам қатор хулосалар берилди. Жумладан, ФИФА ҳакамлар қўмитаси вакили Михал Листкевичнинг сўзларига кўра, дастлабки ўйинларда Хорватияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам ҳакамлар билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келмади. «Фақатгина, Хорватия ёшлар терма жамоаси аъзолари Уругвайга қарши ўйин давомида беш марта сариқ карточка олишганини қайд этишим жоиз. Терма жамоа мусобақада имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилган бўлса, бу масалада жиддий бош қотириш, карточкаси бор футболчиларни кейинги ўйинларга тўғри тақсимлаш керак бўлади», - деди Листкевич.

Бурсадаги ўйинлар ва жамоаларнинг хавфсизлигига жавобгар ҳисобланган бельгиялик Фернанд Мисе жамоалардан аккредитация масаласига янада эътиборли бўлишни сўради. Бошқа масалаларда муаммо йўқлигини таъкидлаб, Бурсадаги эртанги ўйинларга 6 мингдан ортиқ чипта сотилганинини маълум қилди ва бир жиҳатни алоҳида мамнуният билан таъкидлади: «Янги Зеландияга қарши ўйинда ўзбекистонлик ишқибозларнинг бундай фаол қўллаб-қувватлаб туриши юксак эътирофга лойиқ. Биз бу ва бошқа ишқибозларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун алоҳида чоралар кўрамиз».

25 июнь кунига мўлжалланган ўйинолди тадбирлари шу билан якунига етмайди. Сешанба куни, шунингдек, «Bursa Ataturk Stadium»да Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев билан ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуман Бурса вақти билан 15:30да бошланади. 18:00да эса Вакифкўйда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси машғулотлари бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:29, 25.06.2013.
Ўқилди: 6518 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.