Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Хорватия U-20 футболчиси: «Хорватияни Ўзбекистонга қарши қийин учрашув кутиб турибди»

Баҳо:
+ | -

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати «Е» гуруҳи биринчи тури доирасида Уругвай ёшлар терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Хорватия ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Пьяча 26 июнь куни Ўзбекистонга қарши баҳс ўз жамоаси учун оғир кечишини таъкидлади.

Хабарингиз бор, мусобақанинг гуруҳ баҳслари илк турида Хорватия Уругвай устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса Янги Зеландия ёшларини йирик - 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эдилар. 26 июнь куни иккала Хорватия ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бурса шаҳрида 2-тур учрашувида ўзаро майдонга тушадилар. Ушбу учрашувга бир кун қолганда, хорватияликларнинг асосий футболчиларидан бири Марко Пьяча, биринчи турда Уругвай устидан қозонилган ғалаба, Хорватия ёшлар терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятни оширганлигини ва Ўзбекистонга қарши ўйин бу масалага янада ойдинлик киритишини таъкидлади.

«Уругвайга қарши жуда қийин ва асабий ўйин ўтказдик. Айниқса иккинчи бўлимда рақиблар дарвозамиз олдида босимни кучайтирганларидан сўнг, футболчиларга жуда қийин бўлди. Шунга қарамай, биз дарвозамиз даҳслсизлигини сақлай олдик. Иккинчи бўлимда терма жамоамиз ажойиб ўйин кўрсатди», - дейди Марко Пьяча.

«Бундай катта турнирларни ғалаба билан бошлаш доимо ёқимлидир», дея қўшимча қилди хорватиялик футболчи. Бунинг учун жамоамиз илк ўйинда анча тер тўкди. Дастлабки 3 очко бизга жуда муҳим эди. Ўйлайманки, навбатдаги ўйинларда ҳам шундай ўйнашда давом этиш ниятидамиз.

Хорватия ёшлар терма жамоаси футболчиси 2-турда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйин жуда қийин кечишини, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси анча кучли рақиб эканлигини таъкидлади. «Ўзбекистон ёшларининг ўйинини кўрганим йўқ. Аммо, менга бу терма жамоа ҳақидаги барча маълумотларни айтишди. Биринчи ўйинда Янги Зеландияни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган Ўзбекистон бундан бироз аввалроқ Португалия ёшлар терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган, Испания ёшлар терма жамоасига эса, фақатгина 90-дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайли 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраган. Бу ҳисоблардан кўриниб турибдики, эртага жуда жиддий ва кучли рақибга қарши ўйнаймиз. Ўзбекистон жуда яхши жамоа ва ўзаро ўйин жуда қийин ва муроасиз ўтади», - дейди Пьяча.

Маълумот ўрнида, Хорватия U-20 ёшлар термаси ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида сўнгги маротаба бундан 14 йил аввал Нигерияда бўлиб ўтган ёшлар мундиалида қатнашган эди. Туркияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари эса, хорватиялик ёшлар учун ўзларини кўрсатиш, европанинг топ-клублари сафига йўл олиш учун ажойиб имконият, дейилади ФИФА расмий сайтида. Терма жамоа таркибида тўп сураётган ҳужумчи Марко Ливая («Интер», Италия) шунигдек Анте Ребич каби футболчилар Хорватия ёшлар терма жамоасининг айни дамдаги юлдузлари сафида зикр этилмоқда.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:44, 25.06.2013.
Ўқилди: 5648 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.