“Рома” клуби дарвозабони Миле Свилар билан янги шартнома имзоламоқчи.
Манбага кўра, болқонлик футболчи билан янги шартнома муддати 8 йил бўлиши мумкин. Свилар 25 ёшда. 2022 йилда у римликлар билан 5 йиллик шартнома имзолаган эди.
Ўтган мавсумда серб А Сериянинг энг яхши дарвозабони деб тан олинганди. Умуман олганда, "Рома" учун барча турнирларда 51 ўйинда у ўз дарвозасидан 51 та гол ўтказиб юборган, шунингдек, 19 та ўйинда дарвозаси даҳсизлигини сақлаб қолган.













