Англия терма жамоаси ва "Кристал Пэлас" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе Премьер-лиганинг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин. Инсайдер Бен Жейкобснинг маълум қилишича, вингерни Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Канонирлар" учун яна бир вариант - "Реал"нинг бразилиялик форварди Родриго.
Эзе 2020 йил ёзидан буён "Кристал Пэлас" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2027 йил июнь ойи охирида тугайди.













