Кириш Регистрация

"Барселона" Месси ва яна бошқа собиқ футболчилари олдидаги қарзларини ёпди

Баҳо:
+2 | -

"Барселона"нинг молиявий аҳволи аста-секин яхшиланмоқда. Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, Каталония клуби бутун дунёда коронавирус пандемияси авж олган 2020 йилда маош олишни кечиктиришга рози бўлган футболчилар олдидаги сўнгги қарзларини ёпган. Охирги тўлов 16 миллион еврони ташкил этди. Пуллар Лионель Месси, Филиппе Коутиньо, Рональд Куман ва бошқаларга кетди.

Лионель Месси 2021 йилда "Барселона"ни тарк этганди. Ўшанда молиявий қийинчиликлар туфайли "кўк-анорранглилар" аргентиналик футболчига янги шартнома таклиф қила олмаган. Месси "ПСЖ"га йўл олди ва у ерда икки мавсум ўтказди, шундан сўнг "Интер Майами"га ўтди. Юлдуз аргентиналикнинг амалдаги шартномаси 2025 йил охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 16:03, 28.06.2025.
Ўқилди: 1449 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9540]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3243]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3012]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2874]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2407]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2278]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2188]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2177]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1892]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1792]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.