Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Суперлига. Бошкович собиқ жамоасига қарши, Самарқандда аутсайдерлар тўқнашуви

Баҳо:
+ | -

Юртимиз бўйлаб Суперлига 14-тур ўйинлари давом этмоқда. Бугун ҳам Тошкент ва Самарқандда навбатдаги қарама-қаршиликлар мухлислар диққат марказида бўлади.

"Бунёдкор" - "Сўғдиёна"

“Динамо”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, "қалдирғоч"лар секинлик билан бўлса-да, "рельсга тушиб" олаётгандек. Охирги икки ўйинда муҳим ғалабалар қўлга киритилди. Бири кубокда, бири лигада. Қисқаси, Зейтуллаев шогирдлари ўзларига кела бошлаяпти. Турнинг қолган икки ўйинида қандай натижа кўрсатиши ҳам кўпчиликни диққат марказида бўлади.

"Сўғдиёна" эса сешанба кунги ғалабаси орқали Ўзбекистон кубогида муваффақиятга эришди. Бу ғалаба ҳам жамоага ёрдам берса керак. Чунки жиззахликларнинг руҳиятига ижобий таъсир қилса керак.

Бу жамоа руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиши табиий. Бошкович собиқ жамоасига қарши нима совға тайёрлай олиши ҳам қизиқ.

Қисқаси, яхши ўйин бўлади. Бироз устунлик “Бунёдкор” томонида бўлиши мумкин. Аммо қолганини вақт кўрсатади.

"Бухоро" - "Шўртан"

Самарқандда аутсайдерлар тўқнашуви ҳам кўпчиликнинг диққат марказида бўлиши табиий. Жадвалда мос равишда 15-16-поғоналарда жойлашишган. "Бухоро”да яхши кайфиятда “Шўртан”га тайёргарлик кўрди. Чунки чоршанба куни кубокда сенсацион тарзда ОКМКни доғда қолдирганди. "Шўртан" эса 4-1 ҳисобида "Арал"ни енга олган. Бу томондан иккала жамоада ҳам ишлар жойида. Қисқаси, иккиси ҳам чорак финалга йўл олган. Бу қарама-қаршиликда кичик устунлик фоизларда 55/45 "Бухоро" фойдасига.

Кўрамиз, қайси клуб мавсумдаги 3-ғалабасига эришаркан, ёки муроса кўчасини танлаб, дуранглар сонини 4 тага етказишармикан.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:45, 29.06.2025.
Ўқилди: 1182 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.