Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Стол тенниси. Осиё чемпионатида илк ғолиб жамоалар аниқланди

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” мажмуасида стол тенниси бўйича ўтаётган XXIX Осиё чемпионатининг U15 ва U19 ёш тоифаларининг жамоавий баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Чемпионатнинг U15 ёш тоифасидаги қизлар йўналишида Жанубий Корея терма жамоаси биринчи ўриндан жой олган бўлса, Япония иккинчи ўринда қайд этилди. Шунингдек, Сингапур ва Хитой термалари кучли учликни якунлаб берди. Мазкур ёшдаги ўғил болалар баҳсида Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари шоҳсупага кўтарилди.

Мусобақанинг U19 ёшдагилар орасида Хитой қизлар терма жамоаси олтин, Япония термаси эса кумуш медаль билан тақдирланди. Жанубий Корея ва Хитой Тайпейи бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, хитойлик йигитлар ушбу ёш тоифасида барча рақибларини ортда қолдирди. Жанубий Корея терма жамоаси кумуш, Ҳиндистон ва Хитой Тайпейи термаси бронза медалига сазовор бўлди.

Киритилди: 20:25, 29.06.2025.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.