Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Франция футболчилар касаба уюшмаси ФИФА ва Инфантинони клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Франция футболчилар касаба уюшмалари миллий уюшмаси (UNFP) АҚШда бўлиб ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва ФИФА президенти Жанни Инфантинони кескин танқид қилди.

Айни пайтда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати янги форматда АҚШда ўтказилмоқда. Мусобақа 14 июнь куни старт олган ва 13 июлда якунига етади.

«Фил суягидан бўлган минорасидан ФИФА раҳбари халқаро тақвим етакчи футболчиларга қандай тақдир тайёрлагани ҳақида ўйламайди. Унинг “шахсий” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати эса бу қонли жангга дарҳол барҳам бериш зарурлигини яна бир бор исботламоқда. У футболчиларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғини қўшимча долларлар учун инкор этади, шу билан бирга, бутун дунёда футболчиларга мавсум олдидан мажбурий уч ҳафталик дам олишни кафолатловчи келишувларга жиддий қарамайди ва уларни инкор қилади.

Бу эса Европа судининг ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайдиган талабларига қарамай амалга оширилмоқда. Суд ФИФАдан ўзининг яккаҳокимлик сиёсатидан воз кечишни ва қарор қабул қилиш жараёнига футболчилар, мураббийлар, шифокорлар ва клубларни жалб этишни талаб қилган эди. Аммо бугунги кунда улар фақатгина тайёр қарорлар олдида қолмоқда.

Уни “ПСЖ” жорий мавсумдаги 62-ўйинини якшанба куни ўтказгани ҳам қизиқтирмайди, шу пайтда Лига 1нинг тўртта клуби аллақачон 2025/26 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган. Франция чемпиони ўз қарорини ҳимоя қилишга уриниб кўрди, аммо ички тақвимга ўзгартириш киритиш бўйича энди ҳеч қандай умид қолмаган.

Тасаввур қилинг, “ПСЖ” Нью-Йоркда ўтадиган жорий клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида мавсумдаги 65-ўйинини ўтказади. Унда Луис Энрикеда чемпионат бошланишигача жамоани тайёрлаш учун бор-йўғи икки ҳафта вақт қолади. Жаноб Инфантино, бунга нима дейсиз?» — дейилади UNFP сайтида эълон қилинган баёнотда.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:51, 30.06.2025.
Ўқилди: 872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6743]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4684]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3150]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3000]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [2989]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2203]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2180]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [1943]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1885]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1806]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик