"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ёзда жамоадан кетмайдиган бўлди.
Sport.es нашри хабарига кўра, 22 ёшли испаниялик футболчи бошқа гранд клублардан бўлаётган таклифларга қарамай "кўк-анорранглилар" сафида қолиш бўйича қарор қабул қилди.
Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.













