Қисқа танаффусдан кейин Жанубий Корея Кей-лигаси ўйинлари давом эттирилди. "Сеонгнам Ильва Чунма" клуби мусобақа жадвалида 3-ўринда бораётган "Инчхон Юнайтед" клуби меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Сервер Жепаров ўйиннинг илк дақиқалариданоқ майдонда ҳаракатлана бошлади. Меҳмонлар томонидан киритилган учинчи голга ҳамюртимиз ҳаммуаллифлик қилди. Унинг тўп узатишидан кейин 59-дақиқада Ким Чул Хо "Инчхон" дарвозасини ишғол қилди. 4:1 ҳисобидаги "Сеонгнам"ннг ғалабаси билан якунланган ўйинда Ким Донг Суб 2та гол урган бўлса, яна битта гол Ли Сеунг Йол ҳисобига ёзилди. Жепаров эса 90-дақиқада ўз ўрнини захирадан тушган жамоадошига бўшатиб берди.
Ушбу ғалабадан кейин сеонгнамликлар 6-ўринга кўтарилиб олишди. Улар 15-турни ўз майдонларида чемпионат пешқадами "Поханг Стилерс"га қарши ўтказишади.