Матео Ретегига Саудия Арабистони клуби қизиқиш билдирмоқда.
Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, "Аталанта" ҳужумчисини "Ал-Қодисия" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб пайшанба куни 50-60 млн евро миқдорида расмий таклиф юбориши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда Ретеги 36 та ўйинда 25 та гол уриб, А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлди.













