Англиянинг "Тоттенхэм" клуби "Ливерпуль" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Диогу Жотанинг ўлими ҳақидаги хабарга ижтимоий тармоқ орқали муносабат билдирди. Футболчи Испанияда автоҳалокатда вафот этди, у 28 ёшда эди.
"Тоттенхэм"даги барча Диогу Жотанинг вафотини эшитиб чуқур қайғуда. Унинг оиласи, дўстлари ва бутун "Ливерпуль" футбол клубига ушбу ниҳоятда оғир дамда ҳамдардлик билдирамиз", - дейилади клуб баёнотида.
Ҳужумчи Португалия терма жамоаси билан икки марта Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.













