"Барселона" дарвозабони Иньяки Пенья клубдан кетиш борасида қарор қабул қилди, дея хабар берди Mundo Deportivo.
Манбага кўра, дарвозабон фаолиятини Испаниядан ташқарида давом эттирмоқчи ва келаси ҳафта таклифларни бахолайди.
У Жоан Гарсия трансферидан сўнг клубда тўртинчи рақамли дарвозабонга айланиб қолганди.













