"Интер" ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Думфрис "Барcелона"га ўтишга тайёр. Унинг маоши клуб учун мос келади. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.
Агент Жорже Мендешнинг айтишича, 15 июлдан кейин ҳам Думфриснинг нархи товон пули нархига (25 миллион еврога) яқин бўлиб қолади ва унга жиддий қизиқиш бўлса жамоаси сотишга ҳам тайёр.
Яъни, "Барcелона" ҳали ҳам уни сотиб олиш имкониятига эга.













