"Манчестер Сити" "Фламенго" ҳимоячиси Уэслининг трансферига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, инглиз клуби ёзги трансферлар вақтида ўнг қанот ҳимоясида ўйнайдиган футболчи қидирмоқда. 21 ёшли бразилиялик барча параметрларга мос келади. Аввалроқ футболчига "Рома" қизиқиш билдирганди, энди у "Фламенго" билан музокараларни тезлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Июнь ойи бошида Уэслига "Зенит" қизиқиш билдираётгани маълум бўлганди. Петербургликлар дастлабки таклифни беришганди, трансфер суммаси 25 миллион евро бўлиши мумкин эди.
2025 йилги мавсумда Уэсли "Фламенго" сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг бразилияликлар билан шартномаси 2028 йилнинг 31 декабрида якунига этади.













